Россия Киевга навбатдаги ракета зарбасини берди
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, Украина пойтахти ҳаво ҳудудида ўндан ортиқ қанотли ракеталар ва ўнга яқин баллистик ракеталар, шунингдек, ҳужумкор учувчисиз учоқ йўқ қилинган.
Киев 2 сентябр, душанбага ўтар кечаси Россия томонидан навбатдаги ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти (КШҲМ) раҳбари Сергей Попко маълум қилди: «Ўндан ортиқ қанотли ракеталар ва ўнга яқин баллистик ракеталар, шунингдек, ҳужумкор учувчисиз учоқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва ҳаво ҳудудидаги воситалар томонидан йўқ қилинди».
Попконинг сўзларига кўра, қанотли ракеталар (эҳтимол Х-101) тунги соат учларда Саратов вилоятидан Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётларидан учирилган. «Пойтахтга яқинлашаётган қанотли ракеталар билан бир вақтда душман KN-24/«Искандер-М» баллистик ракеталарини Киев ва унинг чекка ҳудудларига қарата учирди», - деди КШҲМ раҳбари.
Ўз навбатида, Киев мэри Виталий Кличко 2 сентябр куни эрталаб Киев шаҳар ҳарбий маъмуриятининг расмий Telegram-каналида тунги ҳужум оқибатлари ҳақида дастлабки маълумотларни эълон қилди: «25.06.25 ҳолатига кўра, икки нафар ёши катта шахс шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилишган - улардан бири касалхонага ётқизилган».
Кличконинг сўзларига кўра, Святошин туманида бўлаклар тушган майдонлардан бирида 4 та машина ёниб кетган ва икки қаватли нотурар жой биносида ёнғин содир бўлган. «Святошин» метро бекати яқинида «кичик меъморий шакллар шикастланган», шунингдек, ишлашда давом этаётган метро бекати биносининг деразалари синган. «Голосеев туманида қозонхона биноси зарар кўрди, Шевченко туманидаги корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди», дейилади пойтахт мэри хабарида.
Харкив яна Россия армияси томонидан ўққа тутилди
Харкив яна Россия қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда 2 сентябр, душанбага ўтар кечаси шаҳар мэри Игор Терехов ва Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Олег Синегубов ўзларининг Telegram-каналларида маълум қилишди.
Сиёсатчиларнинг сўзларига кўра, Shahed типидаги дронлардан бири «таълим муассасаси яқинидаги» хусусий турар жой биносига урилган. «Бошқа фуқаролик инфратузилмаси» ҳам зарар кўрган. Бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, зарба натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
1 сентябр, якшанба куни Россия армияси Харкивга жами «10 га яқин зарба» берди. Шу куни Украина президенти Володимир Зеленский шаҳарга қилинган ҳужум натижасида жабрланганлар сони қарийб 50 кишига етганини айтди.
Мавзуга оид
09:10 / 09.10.2024
Киев ноябрда тинчлик саммити ўтказиш режасидан воз кечди
09:40 / 08.10.2024
Киев РФ ҳарбий кемаси ишдан чиқарилганини эълон қилди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024