Google Ҳиндистон компанияси билан касалликни «эшитадиган» сунъий интеллект яратишни бошлади
Google ўзининг сунъий интеллект базавий моделига йўтал, тумов, аксириш ва нафас олиш каби бутун дунё бўйлаб тўпланган 300 миллион аудиоёзувларни жойлаштирди.
Google ўтган ҳафта инсондан чиқадиган товушлар орқали касалликни аниқлашга қаратилган биоакустик моделни яратиш учун Ҳиндистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги стартапи билан бирлашди, деб хабар беради Bloomberg.
Биоакустика — бу биология ва акустиканинг ўзига хос комбинацияси бўлиб, ҳайвонлар ва одамлардан чиқарилган товушлардан маълумот олишга ёрдам беради. ChatGPT’га бутун дунё бўйлаб 200 миллион фойдаланувчини олиб келган генератив сунъий интеллект энди мазкур соҳада янги функционаллик даражасини қўшмоқда.
Alphabet Inc. томонидан яратилган асосий СИ моделларидан бири касалликнинг дастлабки белгиларини башорат қилиш учун аудио сигналлардан фойдаланади. Технология смартфонга ўрнатилиши ва мураккаб географик шароитда яшовчи юқори хавф даражасига эга аҳоли гуруҳини кузатиб бора олади. Қимматбаҳо диагностика ускуналари, масалан, рентген аппаратлари ёки техник экспертиза бўлмаган жойда сунъий интеллект мобил телефон микрофони билан ёрдамга келиши мумкин.
Ушбу сунъий интеллект тизими ҳозирда дунёдаги асосий инфекцияга қарши курашда ёрдам бермоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар куни 30 минг киши силга чалинади ва 4,5 мингга яқин инсон ушбу касалликдан вафот этади. Мазкур касалликни даволаш мумкин, аммо миллионлаб одамларга ташхис қўйиш имконсиз. Ҳиндистоннинг ўзида ушбу касалликдан ҳар йили чорак миллион одам вафот этади.
Google ўзининг сунъий интеллект базавий моделига йўтал, тумов, аксириш ва нафас олиш каби бутун дунё бўйлаб тўпланган 300 миллион аудиёзувларни жойлаштирган. Google HeAR номини олган сунъий интеллект модели эндиликда сил касаллигини аниқлашда ёрдам беради. Сунъий интеллект йўтал шаклларидан касалликнинг дастлабки белгиларни аниқлайди, беморларни ажратиб, кейинги текширувлар ва даволаш учун навбатга қўяди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
00:50 / 18.01.2025
Apple янгиланган iOSʼдан сунъий интеллект асосида ишлайдиган функциясини ўчириб қўйди
15:11 / 17.01.2025
LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди
13:40 / 15.01.2025
Тошкентда дата-марказ ташкил қилиш бўйича БАА билан ҳамкорлик кенгайтирилади
01:35 / 15.01.2025