Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дата-марказ ташкил қилиш бўйича БАА билан ҳамкорлик кенгайтирилади
Шавкат Мирзиёев БААнинг сунъий интеллект вазири билан учрашди. Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш борасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 январ куни Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Бирлашган Араб Амирликлари сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Presight компанияси раҳбари Томас Прамотедам, AIQ компанияси раҳбари Магжан Кенесбай ва Khazna компанияси раҳбари Ҳасан ал-Нақби, Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети президенти Эрик Синг ҳам иштирок этди.

Presight, AIQ ва Khazna компаниялари катта маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект соҳасида етакчи компаниялар қаторига киради. Муҳаммад бин Зоид университети сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларга ихтисослашган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Учрашувда Амирлик компаниялари билан илғор технологияларни ривожлантириш ва уларни турли соҳаларга муваффақиятли жорий этишга қаратилган стратегик шерикликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

Генератив сунъий интеллектни ишлаб чиқиш, шу жумладан энергетика соҳасида "катта тил моделлари"ни қўллаш, Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети билан алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Президент талабаларни ўқитиш дастурини ишга тушириб, бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишни таклиф этди.

Илмий-тадқиқот лабораторияларини биргаликда ишга тушириш, технологик кластерлар ташкил этиш ва контактсиз тўлов операциялари учун инновацион ечимларни жорий этиш режалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
11:18 / 14.06.2026