Жаҳон | 13:41 / 06.09.2024
2308
3 дақиқада ўқилади

ФТБ: Германия - Россия пропагандаси ва дезинформацияси нишони

Федерал тергов бюроси досесига кўра, Россия Украинани қўллаб-қувватлашга путур етказиш, АҚШ ва НАТОни қоралаш учун Германияда кенг кўламли дезинформацион кампанияларни ўтказмоқда.

АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) 5 сентябр, чоршанба куни эълон қилган ҳисоботига кўра, Россия Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларида, хусусан, немис жамиятида келишмовчилик келтириб чиқариш мақсадида дезинформацион кампаниялар олиб бормоқда. 277 бетлик ФТБ маълумотлари «европаликларнинг қалби ва онгини забт этиш режалари» тасвирланган кўплаб рус ҳужжатларини ўз ичига олади, деб ёзади Politico.

Москванинг Германиядаги мақсади - «АҚШ ва НАТОни обрўсизлантириш»

Россия Ижтимоий лойиҳалаштириш агентлиги йиғилишларидан бирининг баённомасига кўра, Москва Германия ва Францияда дезинформацион кампанияларни кучайтиришга қарор қилди, худди шу протоколда «немислар французларга қараганда кўпроқ қарам» деб таъкидланган. Йиғилиш иштирокчилари Германиядаги бундай кампанияларнинг асосий мақсадлари «Қўшма Штатлар ва НАТОни обрўсизлантириш», Украинани қўллаб-қувватлаш қарорини бузиш ва немисларни «санкцияларнинг самарасиз сиёсатига» ишонтириш эканлигини билдирган. ФТБ таъкидлаганидек, агентлик Россия президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенкога бўйсунади.

Немис аудиторияси учун ойига 30 мингта шарҳ

Ижтимоий лойиҳалаштириш агентлиги лойиҳаларидан бирининг мақсади «Изоҳда ишлаш» деб аталиб, Украинадаги уруш ва АҚШ сиёсати билан боғлиқ «аудиторияда оқилона ва ҳиссий реакцияларни уйғотишдан» иборатдир. «Рационал» реакцияга мисол сифатида: «Ҳақиқатан ҳам, биз Украинага нима учун ёрдам беришимиз керак?» деган савол келтирилган, ҳиссий реакцияга мисол сифатида эса «Америкаликлар қандай қабиҳлар!» дейилади. Лойиҳага илова қилинган маълумотномада немис аудиторияси учун шундай хабарлар билан ҳар ой ижтимоий тармоқларда 30 мингта изоҳ қолдириш кераклиги айтилади. Худди шу кўрсаткичлар Франция учун ҳам амал қилади.

ГуМ партияси учун «ватанпарварлар образи»ни яратиш

Германиянинг T-Online нашри томонидан олинган яна бир рус ҳужжатида айтилишича, Россия «Германия учун муқобил» ўнг қанот популистик партиясини «ҳар қандай йўл билан» қўллаб-қувватлаб, ГуМ аъзолари учун «демократия ва миллий сиёсат учун азият чекаётган ватанпарварлар образини» яратиши кераклиги айтилади. 

АҚШ Russia Today'га қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги 4 сентябр куни «Москванинг 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринишлари»га алоқадор 10 нафар шахс ва икки ташкилотга нисбатан санкциялар жорий қилди. Хусусан, Russia Today (RT) телеканаллари халқаро тармоғи ва унинг бош муҳаррири Маргарита Симонян жазо чораларига тортилди.

Мавзуга оид