Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда чақалоқлар ва ёш болаларнинг оммавий қабри топилди
Ушбу қабристон маҳаллий аҳолидан бири 1962 йилда вафот этган эгизак акаларини топишга уриниб, шаҳар кенгашига мурожаат қилганидан кейин топилди.
Англиянинг Катта Манчестер ҳудудида асосан чақалоқлар ва ёш болаларнинг 300 дан ортиқ жасади кўмилган қабристон топилди. Жасадларнинг аксарияти ўлик туғилган чақалоқларга тегишли, деб ёзди The Times.
Нашрнинг қайд этишича, бундай қабристонлар бутун мамлакат бўйлаб 1980 йилларгача ташкил қилинган. Шу вақтгача ўлик туғилган болаларнинг дафн маросимини ташкил қилиш учун шифохоналар масъул эди. Sands хайрия ташкилотига кўра, бундай болалар оммавий қабрларга дафн этилган. Ланкашир, Девон, Мидлсбро ва Ҳаддерсфилдда ўлик туғилган чақалоқларнинг қолдиқлари бўлган оммавий қабрлар аллақачон топилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Олдҳэм қабристонидан 303 та жасад топилган, улардан 146 нафари ўлик туғилган чақалоқ, 128 нафари чақалоқ ва ёш болалар, 29 нафари катталар. Очиқ манбаларда фақат 147 та ном мавжуд эди.
Ушбу қабристон маҳаллий аҳолидан бири 1962 йилда вафот этган эгизак акаларини топишга уриниб, шаҳар кенгашига мурожаат қилганидан кейин топилди. Улардан бири ўлик туғилган, иккинчиси туғилгандан беш соат ўтиб вафот этган.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026