Жаҳон | 21:12 / 08.09.2024
31101
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар судланади

Полициячилар 45 ёшли мигрантни ўрмонга ташлаб кетишган, унинг жасади бир неча ойдан кейин топилган. Уни ҳайвонлар еб кетгани таъкидланмоқда.

Фото: РИА Новости

Москва вилоятида Ўзбекистондан келган мигрантни ўрмонда унутиб қолдирган икки полициячи судланади. Эркакнинг жасади бир неча ойдан кейин топилди, деб хабар берди Mash.

Шу йил май ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 45 ёшли мигрантни маст ҳолда қўлга олиб, Дуброво ва Загряжская қишлоқлари орасидаги ўрмонга «ўзига келиши учун» ташлаб кетишган. Таъкидланишича, улар мигрантни олиб кетиш учун қайтиб келишмаган, оқибатда у ўрмонда адашиб қолган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари уни қидирувга берган. Унинг қолдиқлари фақат сентябр ойида топилган - уни ҳайвонлар еб кетган.

Хабарга кўра, жабрланувчини охирги бўлиб кўрган кичик лейтенант ва катта сержант қўлга олинган. Полиция ходимлари ишдан бўшатилгани ва ваколатларини суиистеъмол қилгани учун судга тортилишни режалаштирилгани таъкидланмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид