Жаҳон | 15:24 / 10.09.2024
4098
2 дақиқада ўқилади

Россияда туғилиш даражаси 25 йилдаги энг паст кўрсаткичга етди

2024 йилнинг январидан июнигача Россия Федерациясида 599,6 минг бола туғилди, бу 1999 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Шу билан бирга, 325,1 минг киши вафот этган - бир йил аввалгидан 49 минг кишига кўп.

Фото: Егор Алеев / ТАСС

Россияда туғилиш даражаси сўнгги 25 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди. 2024 йилнинг биринчи олти ойида Россия Федерациясида 599,6 минг бола туғилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 минг болага кам, деб хабар берди Reuters 10 сентябр, чоршанба куни Росстат маълумотларига таяниб. Бу 1999 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.

Шу билан бирга, июн ойида янги туғилган чақалоқлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камайиб, 98,6 минг нафарни ташкил этди, бу эса биринчи марта ойлик туғилиш коэффициенти 100 мингдан пастга тушганини англатади.

Ўлим кўрсаткичлари ва иммигрантлар сонининг кўпайиши 

Россияда аҳолининг табиий қисқариши бу йил ўлим кўрсаткичлари ошиши туфайли тезлашди. Январ-июн ойларида Россия Федерациясида 325,1 минг киши вафот этди, бу 2023 йилнинг биринчи олти ойидагига нисбатан 49 минг кишига кўпдир. 

Шу билан бирга, аҳолининг камайиши маълум даражада иммигрантлар сони ўсиши билан қопланади, бу кўрсаткич 2024 йил биринчи ярмида 20,1 фоизга ошди.

Россиядаги демографик вазият РФнинг Украинага қарши уруши фонида ёмонлашишда давом этмоқда. Россия ҳукумати вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид