Эрдўған: Туркия ҳеч қачон Қрим аннексиясини тан олмайди
Туркия президентининг таъкидлашича, Анқара Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаши ўзгаришсиз қолади.
Анқара Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаши ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қрим платформаси саммити иштирокчиларига видеомурожаатида маълум қилди.
Туркия раҳбарининг қайд этишича, Қримнинг Украинага қайтарилиши халқаро ҳуқуқнинг талабидир. Эрдўған «Туркия урушни Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига асосланган адолатли ҳамда мустаҳкам тинчлик билан тугатишни чин дилдан исташини» таъкидлади.
Туркия президенти саммитни ташкиллаштиришга ҳисса қўшган барчага, биринчи навбатда Украина президенти Володимир Зеленский ҳамда қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Қиримўғлуга миннатдорчилик билдирди.
Туркия етакчиси жорий йилги саммит қрим-татар халқи депортациясига 80 йил тўлган санага тўғри келганини эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, «ватанидан зўравонлик билан қувилган қрим-татар турклари бошидан кечирган фожиа оғриғи 80 йилдан бери сўнмаган ва яралар битмаган».
Шунингдек, у Туркия ҳеч қачон «минтақа аҳолисининг азобларини янада чуқурлаштирган» Қрим аннексиясини тан олмаслигини таъкидлади.
«Қрим-татар туркларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида Украина ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий меъёрлардан яна бир бор мамнунлигимни билдирмоқчиман» — дейди у. Туркия раҳбари келгуси даврда «қрим-татар туркларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш учун қўшимча қадамлар қўйилишига» умид билдирди.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54