Жаҳон | 20:42 / 13.09.2024
1811
2 дақиқада ўқилади

Гормонлар туфайли эркаклар аёлларга қараганда касалликка чидамсиз экани аниқланди — тадқиқот

Олимларнинг аниқлашича, эркакларда тестостерон даражасининг ошиши ва эстроген миқдорининг камайиши организмнинг инфекция ва яллиғланишга нисбатан кескин реакциясига сабаб бўлади.

Фото: Getty Images

Швециядаги Каролинска институти ва Лондон Империал коллежи олимлари биринчи марта инсон иммунитет тизимининг қайси жиҳатлари жинсий гормонлар томонидан бошқарилишини аниқлади.

Иммунитетдаги нозик фарқлар туфайли касалликлар эркаклар ва аёлларга турлича таъсир қилиши ўрганилганди. Масалан, COVID-19 биринчи марта эркакларда ўткир даражага чиққан, аёлларда эса касаллик узоқроқ давом этган.

Аммо генетика, гормонлар ва хатти-ҳаракатларнинг иммунитет тизимига бевосита таъсирини аниқлаш қийин кечаётганди.

Эндиликда гормон терапиясини олаётган 23 киши иштирокидаги клиник тадқиқотда олимлар иммун тизимининг қайси элементлари жинсий гормонлар томонидан динамик равишда бошқарилишини аниқлашга муваффақ бўлди.

Олимларнинг аниқлашича, эркакларда тестостерон даражасининг ошиши ва эстроген миқдорининг камайиши организмнинг инфекция ва яллиғланишга нисбатан кескин реакциясига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, эркакларда “ситокин бўронлари” деб аталувчи ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ҳаддан ташқари яллиғланиш реакциясига мойиллик юқори.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Nature журналида чоп этилган топилмалар биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида инфекциялар, иммун тизимига оид касалликлар ва саратон хавфидаги фарқларни тушунтиришга ёрдам беради.

Инсон иммунитет тизимининг қайси қисмлари ирсий жинсий фарқлар эмас, балки тўғридан тўғри жинсий гормонлар билан тартибга солинишини илк бор аниқладик, бу нафақат турли касалликларнинг эркаклар ва аёлларга қандай таъсир қилишини тушунишимизга, балки иммунитет касалликларидан саратонгача янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин”, — деди тадқиқотда қатнашган олимлардан бири.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда