Жаҳон | 23:06 / 13.09.2024
7714
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг Украинадаги тинчлик режаси нималардан иборат экани айтилди

Вице-президентликка номзод Жей-Ди Вэнс собиқ президентнинг иккита шартини санаб ўтди.

Фото: Getty Images

Демилитаризация зонаси ва Украинанинг НАТО аъзоси бўлишдан бош тортиши — Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод Жей-Ди Вэнс Shawn Ryan Show кўрсатуви эфирида Доналд Трампнинг тинчлик режаси нималардан иборат эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Трамп Украинадаги можарони қуйидагича ҳал қилмоқчи: жанговар ҳаракатлар тўхтатилади, демилитаризация зонаси яратилади ва Киев алянсга киришдан бош тортади.

«Россия урушга барҳам беришни хоҳлайди. Украина ҳам, Европа ҳам урушни тўхтатишни хоҳлайди. Айтганча, Европа Украинани тўлиқ молиялаштирмади, америкалик солиқ тўловчилар эса аксинча, жуда сахийлик қилишди. Европаликлар ҳам можарога барҳам беришни истайди, чунки шу сабабли ёқилғи ва электр энергияси нархи ошиб бормоқда. Мен буни шундай кўрмоқдаман: Трамп ўтириб: «Россияликлар, украиналиклар, европаликлар, йигитлар, тинч йўл билан келишув қандай бўлишини сизлар ҳал қилишингиз керак», дейди», деди Вэнс.

Унинг таъкидлаганидек, кам молиялаштиргани сабабли, Германия ва бошқа давлатлар Украинани тиклаш учун молиявий жавобгарликка тортилади.

Киевнинг НАТО ёки бошқа иттифоқчи институтларга қўшилишдан бош тортиши, Вэнс сўзларига кўра, Украина суверенитети сақланишини кафолатлайди.

Вице-президентликка номзоднинг айтишича, Доналд Трамп тинчликка кафолат бера олишини бир неча бор кўрсатган. Сиёсатчининг қайд этишича, агар республикачи президентликка сайланса, бу яна такрорланиши мумкин.

Аввалроқ, Доналд Трамп Россия-Украина урушини тўхтатишнинг шарти сифатида нефт нархининг пасайишини айтган эди. Унинг фикрига кўра, нефтнинг баррели 40 долларга тушса, «Путин умуман урушмайди».

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда