Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Тюмен областида юк машинаси ва енгил автомобил тўқнашган.
Россиянинг Тюмен областида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди.
Қайд қилинишича, «Тюмен - Ханти-Мансийск» автомобил йўлининг 178-километрида ГАЗ юк машинаси ва ВАЗ 2107 тўқнашиб кетган.

Тюмен области йўл полицияси маълумотларига кўра, енгил автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. У Ўзбекистоннинг 55 ёшли фуқароси экани ва Россияда ноқонуний яшагани таъкидланмоқда. Жабрланувчининг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, машиналардан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинасининг 24 ёшли ҳайдовчиси жароҳатланган. Иккала автомобил ҳам жиддий шикастланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026