ЕИ Россияга ракета етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар жорий қилади
Эрон ракеталарининг Россия Федерациясига етказиб берилиши Европа хавфсизлигига тўғридан тўғри таҳдиддир, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел. У Европа Иттифоқининг жавоби тез ва мувофиқлаштирилган бўлишига ваъда берди.
Европа Иттифоқи Эроннинг Россияга ракета етказиб берганини қоралади ва Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилди. «Европа Иттифоқи бир неча бор Эронни Россияга баллистик ракеталар етказиб бермаслик ҳақида қатъий огоҳлантирди», — деб ёзди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел 13 сентябр, жума куни.
Боррелнинг сўзларига кўра, Эронга қарши янги ва муҳим санкциялар жорий этилиши мумкин. Жазо рўйхатига Эроннинг баллистик ракета ва дрон дастурлари билан алоқадор шахслар ва компаниялар киради.
Аввалроқ шу ҳафтада Франция, Германия ва Британия Теҳронга қарши янги санкциялар эълон қилган эди. Россияга қурол етказиб берувчи компанияларга, жумладан, Европанинг қатор шаҳарларига парвоз қилаётган Iran Air авиакомпаниясига нисбатан жазо чоралари жорий этилди.
Франция Эрон дипломатик миссияси раҳбарини чақиртирди
Франция 13 сентябр куни Эроннинг Париждаги муваққат ишлар вакилини Ташқи ишлар вазирлигига чақириб, ундан Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга ракеталар етказиб берилгани ҳақидаги тахминларга изоҳ беришни талаб қилди.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия Эрондан баллистик ракеталар олганини айтган эди. Теҳрон ҳукумати бу айбловларни қатъиян рад этди. Ўтмишда Эрон Россияга учувчисиз учиш аппаратлари етказиб берганини қатъиян тан олмаган, дея қайд этади dpa агентлиги.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
11:30
Ўзбекистон ва Эрон қўшма туризм қўмитасини тузишни муҳокама қилмоқда
09:05 / 18.01.2025
Эрон Ўзбекистонда цитрус мевалар етиштириши мумкин
20:26 / 17.01.2025
Россия ва Эрон стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади
15:02 / 16.01.2025