Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 мингга яқин ўзбекистонлик Литвада яшаш учун рухсатнома олгани маълум бўлди
Ўзбекистон Европа Иттифоқига кирувчи ушбу давлат томонидан берилган рухсатномалар сони бўйича Беларусдан кейин иккинчи бўлди.
2023 йилда 7,5 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Литвада (Европа Иттифоқи давлати) яшашга рухсат олди. Бу ҳақда Eurostat маълумотларига таяниб Kaktus.media хабар берди.
Қайд этилишича, жами 56 мингдан ортиқ хорижлик Литвада яшашга рухсат олган. Улар асосан қуйидаги мамлакатлардан келган:
- Беларус - 16 174 киши;
- Ўзбекистон – 7580;
- Қирғизистон – 5 086;
- Тожикистон – 4960;
- Ҳиндистон – 3819;
- бошқа мамлакатлардан -18 454.
Шу билан бирга, вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар беришнинг ўсиш суръати бўйича (+79,5%) 2023 йилда Европа Иттифоқида Литва биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Хорватия (+41,9 фоиз) иккинчи ва Руминия (+34,9 фоиз) учинчи ўринни эгаллади.
Чехия (-18,6%) ва Кипрда (-10,9%) вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар беришда сезиларли пасайиш кузатилган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026