Руминияда номаълум эркак парламент биносига ўт қўйди. Қарийб 300 киши эвакуация қилинди
Полиция ўт қўйган шахсни қидирмоқда, унга 2 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Руминия парламенти залларининг бирида номаълум эркак ичида бензин бор идишни улоқтириб, бинога ўт қўйди, деб хабар беради Hotnews.
«Ҳодиса жойига полиция бўлинмаси ходимлари етиб борган ва дастлабки ўрганишлар давомида бинога ташриф буюрган эркак юзага келган можародан кейин тез алангаланувчи моддани улоқтиргани аниқланди. Ёнғин меҳмонлар кутиладиган жойда содир бўлган, 300 га яқин одам эвакуация қилинган. Жабрланганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Айни вақтда можаро нима сабабдан келиб чиққани номаълум. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари эркакнинг юзини тасвирга олишга муваффақ бўлган ва аҳолидан уни қидиришда ёрдам сўрамоқда.
Полиция ўт қўйган шахсни қидиряпти, унга 2 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Ёнғинга гувоҳ бўлган депутат Ясс Филип Харваняннинг айтишича, эркак бир неча кишига ҳам бензин сепган. «Биз парламент қаршисида турганимизда ҳужум бошланди, қўлида бензин билан келган эркак бир неча кишига зарба берди… Буни амалга оширган эркак тезроқ қўлга олинишига умид қиламиз», — дейди у.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
Мавзуга оид
12:36 / 13.01.2025
Руминлар президентлик сайловлари натижалари бекор қилинганига қарши норозилик билдиряпти
10:41 / 13.01.2025
Парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади
16:00 / 10.01.2025
Руминияда май ойида такрорий президентлик сайловлари бўлиб ўтади
10:08 / 01.01.2025