Қорақалпоғистонлик ёшлар учун 10 мингта қўшимча квота тасдиқланди – шартлар қандай?
Кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаб талабаликка тавсия этилмаган қорақалпоғистонлик абитуриентлар квотадан фойдалана олади.
Давлат комиссияси баёни билан қорақалпоғистонлик ёшлар учун 10 мингта қўшимча квота тасдиқланди. Бу президентнинг 2022 йил 31 августдаги фармонига кўра амалга оширилган. Квоталар базавий тўлов-контрактга берилади. Бакалавриат таълим йўналишларига қабул параметри қуйидагича тақсимланди:
– Тошкент шаҳридаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимида;
– Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимида;
– вилоятлардаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимида.
Квота қуйидаги талабларга мос келадиган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилган:
• давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган;
• доимий яшаш ҳудуди Қорақалпоғистон Республикаси бўлган (рўйхатдан ўтиш даврида);
• Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган;
• кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган.
Қўшимча квота таълим йўналишлари ва туманлар кесимида тасдиқланган бўлиб, абитуриентлар тамомлаган таълим муассасаси жойлашган ҳудуд асосий мезон сифатида олинган, деб тушунтирган Билимларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшидбек Одилов.
“Мисол учун, доимий яшаш ҳудуди Хўжайли туманида бўлган абитуриент Нукус туманидаги мактабни тамомлаган бўлса, Нукус тумани учун ажратилган квота доирасида танловда иштирок этган”, – деб ёзган у.
Қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Шунингдек, mandat.uzbmb.uz сайти орқали қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган квота доирасида туманлар ва таълим йўналишлари кесимидаги ўтиш баллари билан танишиш мумкин. Бунда сайтдаги қўшимча бўлимидан имтиёзга эга бўлганлар ўтиш баллари бўлимига ўтилади, ундан кейин Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари саҳифаси чиқади.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
17:03 / 16.11.2024