Жаҳон | 12:40 / 19.09.2024
11497
4 дақиқада ўқилади

Wildberries офисида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Wildberries эгаси Татяна Бакалчукнинг собиқ эри Москвада маркетплейс офисига киришга уринганида отишма бошланди. Отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди.

Фото: Михаил Климентьев / ТАСС

18 сентябр, чоршанба куни Москвадаги «Романов двор» бизнес марказида Wildberries маркетплейси офисида юз берган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия давлат агентлиги ТАСС хабар берди. Кейинчалик «РИА Новости» ва Forbes манбалари Wildberries офисининг иккинчи яраланган хавфсизлик ходими вафот этганини маълум қилди. «РИА Новости» ва «Интерфакс» ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, уч жабрланувчи қурбон ҳақида хабар бермоқда. Улар орасида икки нафар полициячи ҳам бор.

Шу куни эрталаб Wildberries РБК агентлигига «офисга ноқонуний киришга уриниш бўлганини» айтди. Wildberries эгаси Татяна Бакалчукнинг эри Владислав Бакалчук буни қўриқлаш хизмати билан амалга оширишга ҳаракат қилди. Ўзининг Telegram-каналида компания эгаси воқеани «рейдерлик эгаллаб олинишига уриниш» деб атади.

Ўз навбатида, Бакалчук вакили РБКга тадбиркор «кенг кўламли провокация қурбони бўлганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, офисга янги Wildberries омборлари қурилишини молиялаштириш бўйича музокаралар ўтказиш учун келган, аммо «хавфсизлик хизмати ва қуролли тўқнашувни қўзғатган» номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган.

Telegramʼдаги «Осторожно, новости» канали тўқнашувнинг бошланиши акс этган видеони эълон қилди. Унда бир неча эркак бизнес маркази биносига киришга уринаётгани ва, эҳтимол, қўриқчилар уларни ичкарига киритмаётганини кўриш мумкин. ОАВ хабарига кўра, ҳодиса натижасида 30 га яқин киши қўлга олинган.

Татяна ва Владислав Бакалчук ўртасида Wildberries компаниясига эгалик қилиш ҳақидаги баҳс

Владислав ва Татяна Бакалчук ўртасида ажрашиш жараёни бир неча ойдан бери давом этмоқда. Ушбу фонда Wildberries Russ реклама компанияси билан «рақамли савдо платформасини яратиш» учун ҳамкорлик қилмоқда. РБК ёзганидек, қўшилиш натижасида «РВБ» юридик шахси пайдо бўлди, унинг 65 фоизи «Вайлдберриз» МЧЖга ва 35 фоизи Russ эгалик қилувчи «Стинн» МЧЖга тегишли.

Владислав Бакалчук компанияларнинг бирлашишини рейдерлик деб атади ва у бизнес бошқарувидан четлаштирилганини айтди. 2024 йил июл ойида у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашди ва Wildberries «очиқ ва шафқатсиз рейдерликка» учраганини айтди. Қодировнинг сўзларига кўра, Татяна Бакалчук «рейдерлар томонидан эри ва етти фарзандидан ажратиб қўйилган». «Эр-хотинлар бир-бирларини кўриш ва ҳеч бўлмаганда нима бўлаётганини муҳокама қилиш имконига эга эмаслар», деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида ва Бакалчукка ёрдам ваъда қилди. Татяна Бакалчукнинг сўзларига кўра, Wildberries ва Russ бирлашиши олдиндан режалаштирилган ва эри Владислав билан келишилган.

Ўз навбатида, Forbes июн ойида икки компаниянинг бирлашишини Владимир Путин қўллаб-қувватлагани ва келишувни назорат қилиш Россия собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинга топширилгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид