Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайта тикланадиган энергияни Каспий орқали Европага етказиб бериш лойиҳасида иштирок этмоқчи
Германиялик мутахассис Кэтлин Гёбелга кўра, бу минтақадаги барқарор ривожланишга хизмат қилади.
Германиялик исломшунос, Cultur-Cooperation International e.V ташкилоти раҳбари Кэтлин Гёбел "Дунё" учун интервюсида Германия канцлери Олаф Шолцнинг Остонада бўлиб ўтган "Марказий Осиё+Германия" иккинчи саммити ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Унга кўра, Остонада бўлиб ўтган "Марказий Осиё + Германия" иккинчи саммити Германиянинг минтақадаги мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
- Канцлер Олаф Шольцнинг минтақада энергетика хавфсизлиги, саноат ривожланиши ва қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари Германиянинг ушбу стратегик шерикчиликка бўлган интилишини тасдиқлайди.
Айниқса, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги, транспорт ва "яшил" энергия соҳаларида Германия билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги таклифлари эътиборга молик. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг қайта тикланадиган энергияни Каспий денгизи орқали Европага етказиб бериш лойиҳасида иштирок этиши минтақадаги барқарор ривожланишга хизмат қилади.
Мени ўзига жалб этган энг муҳим масалалардан яна бири Марказий Осиёдаги сув муаммоси бўлди. Маълумки, минтақадаги музликлар охирги йилларда 16 фоизга қисқарган, ва аср охиригача бу рақам 80 фоизга етиши мумкин. Иқлим ўзгариши туфайли сув танқислиги Марказий Осиё учун катта хавф туғдиради. Германиянинг бу муаммони ҳал қилишдаги иштироки минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ёрдам беради. Энергия ва сув тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали сувга бўлган талабни барқарор даражада қондириш мумкин, бу эса Германия ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.
Германиянинг ўзбекистонликлар учун виза олиш жараёнини соддалаштириши ва 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшираларни ГФР шифохоналарида иш билан таъминлаш режаси икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларида амалий қадам бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон президентининг "Марказий Осиё – Германия" таҳлил марказлари форумини ташкил этиш ва унинг биринчи мажлисини келгуси йили немис-меннонитлар жамоаси яшаган қадимий Хива шаҳрида ўтказиш таклифи, минтақавий мулоқот ва ҳамкорликни чуқурлаштиришда катта аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
12:15 / 13.12.2025