Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмагани ва ҳалок бўлмагани айтилмоқда. Ёнғин ўчирилгач, поезд Нукусга 1 соат кечикиб етиб келган.
Қозоғистоннинг Манғистов шаҳри ва Нукус оралиғида қатновчи поезд ҳаракатланиб кетаётганда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 19 сентябр куни соат 14:47 да Манғистау – Нукус йўловчи поезди тепловозининг “Б” секциясининг турбокомпрессоридан учқун чиқа бошлаган ва бу вагонлараро туташувларда махсус резина пластиналарнинг (суфле) ёнишига олиб келган.
Машинист томонидан тепловоз ҳаракат таркибидан соат 14:50 да узилиб ёнғин бартараф қилинган ва у соат 15:30 да ҳаракатни давом эттирган. Юқорида келтириб ўтилган ҳолат бўйича фуқароларга ва йўловчи вагонларига шикаст етмаган.
Ёнғин бартараф қилиниб поезд соат 15:30 да ҳаракатни давом эттирган. Йўловчи поезд Нукус станциясига соат 16:23 да 1 соат 3 дақиқа жадвалдан кеч кириб келган.
Қайд этилишича, масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган ва қолган локомотивлар ёнғин хавфсизлиги бўйича такрорий текширувлардан ўтказилган. Ҳозирда локомотив таъмирланиб, фойдаланишга тайёр.
Мавзуга оид
15:30 / 31.10.2024
Қозоғистон парламенти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
21:48 / 30.10.2024
Қозоғистонда давлат хизматчиларига мукофот пулларини ажратиш тақиқланди
20:38 / 30.10.2024
Декабр ойи охирида МДҲ норасмий саммити бўлиб ўтади
21:48 / 28.10.2024