Трампга суиқасд бўйича ишда янги айблов илгари сурилди
Эҳтимолий жиноятчи сиёсий номзодни ўлдиришга уринишда айбланмоқда. Ишни Трампни лавозимидан кетганидан кейин махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаганлик айблови бўйича ишда оқлаб чиққан судя кўради.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни Флоридадаги гольф клуби ёнида милтиқ билан пойлаб ўтирганликда гумон қилинган ҳужумчи сиёсий номзодни ўлдиришга уринишда айбланди. «Адлия вазирлиги демократиямиз қалбини нишонга олган зўравонликка тоқат қилмайди ва биз буни содир этганларни топиб, жавобгарликка тортамиз. Буни тўхтатиш керак», деди 24 сентябр, сешанба куни АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.
58 ёшли гумонланувчининг айби исботланса, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Ишни судя Айлин Кэннон кўриб чиқади, у июн ойида Трампга ўз лавозимини тарк этганидан кейин махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш бўйича айбловларни рад этган эди.
Эҳтимолий жиноятчи ҳозирча ўз айбини тан олмади. Адвокатлар уни гаров эвазига қўйиб юборишга эришишга уриниб кўришди.
Суиқасдга уриниш ҳолати
Сўнгги кунларда прокуратура, унинг фикрича, Трампга режалаштирилган суиқасд фактини тасдиқловчи далилларни тақдим этди. Бошқа нарсалар қаторида, гумонланувчининг «Доналд Трампга суиқасд уюштиришга уриниш»га ишора қилган хати, шунингдек, Трамп нутқлари саналари ва жойларининг қўлёзма рўйхати топилди.
Гумонланувчига 15 сентябр куни Флорида штатининг Уэст-Палм-Бич шаҳридаги клубда голф ўйнаб юрган Трампга қарата милтиқни панжара устидан ўқталгани муносабати билан ноқонуний қурол сақлаш айблови қўйилган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
11:22 / 16.11.2024
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
22:30 / 15.11.2024