Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистон президентининг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Саида Мирзиёева Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Кенжи Хирата билан учрашув ўтказди.
Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистон президентининг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарлик масалаларига қаратилди. Томонлар мазкур ташриф доирасидаги тадбирлар самарадорлигини таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун икки томонлама кун тартибини мазмунан бойитиш зарурлигини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида, шунингдек, таълим соҳасидаги қўшма лойиҳаларни, тиббиёт йўналишида амалга оширилаётган ташаббусларни, маданий ҳамкорлик доирасидаги режаларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Саида Мирзиёева Япония ҳукуматига, хусусан, таълим ва тиббиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётгани, маданий ташаббусларга, жумладан Осака ва Токиода кўргазмалар ўтказиш режаларини амалга оширишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар Ўзбекистон–Япония муносабатларини сиёсий, иқтисодий ва гуманитар йўналишларда янада чуқурлаштиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид
22:09 / 12.06.2026
Саида Мирзиёева Амир Темур ҳақидаги “Адолат фасли” спектаклига юқори баҳо берди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
20:36 / 06.06.2026