Ўзбекистон | 13:20 / 27.09.2024
1963
1 дақиқада ўқилади

Таиланддан Ўзбекистонга саёҳатчиларни жалб қилиш учун махсус туристик пакетлар ишлаб чиқилади 

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Таиланднинг мамлакатдаги фахрий консулини қабул қилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров Таиланднинг мамлакатдаги фахрий консули Зафар Эргашев билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда 2024 йил 19-25 июл кунлари Таиланд ташқи ишлар вазири ўринбосари Бусади Сантипитакс бошчилигидаги Таиланднинг йирик компаниялари раҳбарларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Таиланднинг бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан, Таиланддан Ўзбекистонга саёҳатчиларни жалб қилиш учун махсус туристик пакетларни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид