Россияда ноқонуний мигрантлар реестри эълон қилинади
Реестрда чет эл фуқароси ҳақидаги маълумотлар бор ёки йўқлигини текшириш мумкин.

Фото: РИА Новости
2025 йил 5 мартдан бошлаб Россия Ички ишлар вазирлиги Россияда бўлиш учун қонуний асослар тугатилган назорат остидаги шахслар - чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат реестрини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукумат қарори лойиҳасига таяниб, ТАСС хабар берди.
Ҳужжатдан келиб чиққан ҳолда, исталган шахс сўровига биноан реестрда чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги ёки йўқлигини текшириши мумкин. Шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, жинси, паспорт серияси ва рақами яширилади.
Чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган ёки бундай маълумотлар ундан чиқариб ташланган пайтдан эътиборан 24 соатдан кечиктирмай, ИИВ веб-сайтидаги маълумотлар базаси автоматик тарзда янгиланади.
8 август куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлган ёки қонунни бузган хорижликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни чиқариб юбориш учун миграция режимини жорий қилувчи қонунни имзолади. Улар учун муайян ҳуқуқ ва эркинликлар чекланган, миграция соҳасида давлат назорати чоралари қўлланилади.
Қонун шунингдек, Россияда визасиз вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиради. Илгари визасиз режимда келган хорижликлар ҳар 180 кунлик муддат ичида мамлакатда жами 90 кун қолиши мумкин эди.
Назорат қилинадиган шахслар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларини ўз манзили ва Россиядан ўз вақтида мустақил равишда чиқиб кетишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келгани тўғрисида хабардор қилиши шарт. Агар назорат остидаги шахс ўз мажбуриятини бир неча бор бажармаган бўлса, уни махсус муассасага жойлаштириш ва чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Шунингдек, назорат остидаги шахсларга нисбатан бир қатор чеклов чоралари – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олишни тақиқлаш қўлланилади. Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи чекланади, банк ҳисоб рақамини очиш ва бир қатор банк операцияларини амалга ошириш рад этилади. Бундай шахсларга никоҳни расмийлаштириш тақиқланади.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
-
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда
Фан-техника | 12:27
-
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди
Жамият | 12:23
-
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти
Жаҳон | 12:20
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

17:26 / 11.03.2025
АҚШ маъмурияти мигрантларни «ўз-ўзини депортация қилувчи» иловани ишга туширди

14:06 / 11.03.2025