Спорт | 20:32 / 01.10.2024
5143
1 дақиқада ўқилади

Россиялик икки спортчи Ўзбекистон миллий жамоасига ўтади

Шорт-трекнинг икки нафар вакили Ўзбекистон байроғи остида мусобақаларда иштирок этади.

Денис Айрапетян / Фото: РИА Новости

Россиялик шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбог Ўзбекистон миллий жамоаси таркибига қўшилади.

Матч ТВ телеканали хабарига кўра, Россия конкида учувчилар иттифоқи (СКР) спортчилар учун икки йиллик карантинни маъқуллаган. Демак, улар ушбу муддатдан кейингина янги жамоа таркибида иштирок этиши мумкин.

Даниил Ейбог шорт-трек бўйича Европа чемпиони, Айрапетян эса Европа чемпионати совриндори ҳисобланади.

Ҳозир россиялик шорт-трекчилар бошқа спортчилар қатори санкциялар туфайли халқаро мусобақаларда қатнаша олмаяпти.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид