ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди
Ишдан бўшатилганлар орасида ABBYY корпорациясининг Кипр, Венгрия ва Сербиядаги офисларида ишлаган Россия фуқаролари бор. Бир кунда корхонада 300 га яқин ходим ишсиз қолди.

Фото: Евгений Дудин / Коммерсантъ
Матнни аниқлаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ABBYY Кипр, Венгрия ва Сербиядаги халқаро офисларида Россия фуқаролигига эга бўлган ходимларни ишдан бўшатди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида 30 сентябр, душанба куни ишдан бўшатилган россияликлар хабар берди.
Кипрдаги ABBYY офисининг ходими биринчи бўлиб Россия фуқаролиги туфайли ишдан бўшатилгани ҳақида шикоят қилди. Кейинчалик компаниянинг Сербия ва Венгриядаги ваколатхоналари раҳбариятининг шунга ўхшаш қарори ҳақида маълум бўлди. Журналист Дмитрий Низовцевнинг сўзларига кўра, ABBYY раҳбарияти ёпиқ йиғилишда Россия паспортига эга бўлган ишчилар ишдан бўшатилганини эълон қилиб, улар учун чатни ёпган, видео ва овозни ёқишни тақиқлаган. Ёпиқ йиғилишдан сўнг дарҳол ишдан бўшатилган ходимларнинг корпоратив аккаунтлари ўчирилди.
Анонимлик шарти билан ушбу маълумотни "Настоящее время" телеканалига Белграддаги IT-корпорация ходимларидан бири тасдиқлади. Унинг фикрига кўра, россияликларнинг ишдан бўшатилишининг сабаби ABBYY мижозлари Россия Федерацияси фуқаролари ўз ҳужжатлари билан танишишни хоҳламаган йирик Америка компаниялари эканлигидадир. Forbes манбаларига кўра, бир кун ичида ABBYY компаниясида 200 нафардан 300 нафаргача ходим ишдан айрилган.
ABBYY компаниясига 1989 йилда еревалик Давид Ян томонидан асос солинган. Корпорация бош қароргоҳи АҚШда жойлашган. 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқинидан сўнг, ABBYY Россия бозорини тарк этди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”
Ўзбекистон | 21:19
-
Кўп қаватли уйларни иситиш ёпиқ тизимга ўтади. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:16
-
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади
Жамият | 21:02
-
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади
Фан-техника | 20:59
Мавзуга оид

11:20 / 08.02.2025
IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда

16:29 / 22.01.2025
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади

21:25 / 13.08.2024
Сунъий интеллект технологиялари маркази ташкил этилади

15:55 / 20.07.2024