Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Самарқандда фуқароларни пул эвазига хорижга ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Иккита ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентда фуқарони АҚШга, Самарқандда Англияга ишга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда А.Н. ва Д.И. фуқаро А.Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида айланма йўллар орқали АҚШга ишга юбориши эвазига 14 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ф.У. фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.К.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши эвазига 2 500 доллар ва 2,5 млн сўм олгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:32 / 02.06.2026
6 вилоятда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
21:05 / 02.06.2026