Олимлар Ерда динозаврларнинг қирилишига олиб келган астероид ёлғиз бўлмаганини аниқлади
Надир кратерини ҳосил қилган астероиднинг ўлчами 450-500 метрни ташкил этган. Олимларнинг ҳисоб-китоби бўйича, у Ерга соатига 72 минг километр тезликда келиб урилган.

Фото: Getty Images
Олимлар бундан 65 миллион йил олдин Ерга қулаб, динозаврларнинг қирилиб кетишига олиб келган улкан астероид ёлғиз бўлмаганини тасдиқлади. Худди шу даврда Ғарбий Африка қирғоқлари яқинидаги денгизга иккинчи кичикроқ космик тош келиб тушган ва натижада улкан кратер пайдо бўлган.
Олимларнинг сўзларига кўра, астероиднинг қулаши оқибатида баландлиги 800 метрдан ошадиган цунами юзага келган. Хериот-Уотт университетидан бўлган доктор Уисдин Николсон Надир кратерини илк бор 2022 йилда аниқлаган эди, аммо унинг қандай пайдо бўлгани бугунга қадар номаълумлигича қолиб келаётганди.
Энди доктор Николсон ҳамда унинг ҳамкасблари 9 километрли ўра астероиднинг денгиз тубига қулаши оқибатида ҳосил бўлганини таъкидламоқда. Улар мазкур ҳодиса айнан қачон содир бўлганини ёки у Мексикада 180 километрли Чиксулуб кратерини ҳосил қилган астероиддан олдин ёки кейин юз берганини айта олмайди. Аммо уларнинг қайд этилишича, кичик космик тош динозаврлар қирилиб кетган Бўр даври охирида пайдо бўлган.
«Тасаввур қилинг, астероид Глазгога урилди, сиз эса 50 километр узоқликдаги Эдинбургдасиз. Осмонда Қуёшдан 24 баробар катта улкан оловли шар пайдо бўлади — шунинг ўзи Эдинбургдаги дарахт ва ўсимликлар ёниб кетишига кифоя қилади», — дейди Николсон.
Астероид урилиши оқибатида тахминан 7 балли зилзилалар ҳам юзага келган, денгиз остидан сув ҳам атрофга отилиб, кейин яна ўз жойига қайтган.
Надир кратерини ҳосил қилган астероиднинг ўлчами 450-500 метрни ташкил этган. Олимларнинг ҳисоб-китоби бўйича, у Ерга соатига 72 минг километр тезликда келиб урилган. Инсоният тарихида шунга яқин воқеа 1908 йили Тунгусда содир бўлган — ўшанда Сибир осмони узра 50 метрли астероид портлаб кетганди.
Мавзуга оид

14:20 / 14.05.2025
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?

09:41 / 14.05.2025
Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди

23:01 / 22.04.2025
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди

18:18 / 03.04.2025