Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
Бухоро вилоятида яшовчи аёл С.М. ички ишлар органига мурожаат қилиб, банк картасидан 16 млн 650 минг сўм миқдоридаги пул маблағи номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Навоий вилоятида яшовчи Б.Э. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Б.Э. Telegram гуруҳ ва каналларида “Aлиф насия” номи остида сохта ҳавола тарқатиб келган.
Бунга ишонган жабрланувчи аёл С.М. мазкур ҳавола орқали ўтиб, iPhone 15 Pro Мах телефон қурилмасини сотиб олиш учун 16 млн 650 минг сўм миқдоридаги кредит расмийлаштирган. Аммо пуллар унинг рухсатисиз автоматик тарзда ечиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024