Фицо урушдан кейин РФ билан муносабатларни тиклашни ёқлаб чиқди
Роберт Фицонинг айтишича, Европа Иттифоқи ва Россия Федерацияси бир-бирига муҳтож. Словакия ва Украина ҳукуматлари йиғилишида у Украинанинг транзит мамлакат сифатидаги ролини муҳокама қилишга ваъда берди.
Агар Украинадаги уруш Словакиянинг амалдаги ҳукумати мандати давомида, яъни 2027 йилгача якунланса, бу ЕИ мамлакати бош вазири Роберт Фицо Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги «иқтисодий ва нормал» муносабатларни тиклаш учун ҳамма нарсани қилиш ниятида. Фицонинг Словакия ва Украина ҳукуматлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар арафасида берган бу баёноти ҳақида 3 октябр, пайшанба куни Aktuality интернет нашри хабар берди.
«Европа Иттифоқига Россия Федерацияси керак, Россия Федерациясига, албатта, Европа Иттифоқи керак», деди Словакия бош вазири ҳукмрон коалициядаги партиялар вакиллари билан биргаликда матбуот анжуманида.
Роберт Фицо Словакия ва Украина муносабатлари ҳақида
Роберт Фицонинг сўзларига кўра, Словакия ҳукумати ҳам Украина билан дўстона муносабатлар ўрнатишдан жуда манфаатдор. Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги 7 октябрга белгиланган музокараларда у Украинанинг хомашё транзитини таъминловчи давлат сифатидаги муҳим ролини муҳокама қилмоқчи, дея хабар беради нашр.
Россиянинг Украинага бостириб кириши давом этаётгани ҳақида гапирар экан, бош вазир ҳар қандай уруш музокаралар билан тугашини эслатди. «Ва биз Украина билан нормал, дўстона муносабатлардан жуда манфаатдормиз, шу билан бирга, бу фожиага чек қўймоқчимиз, чунки бу - барча учун фожиа», деди Роберт Фицо. У ҳозирги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди деган сўзлар ҳақиқат, деб ҳисоблашини таъкидлади.
ЕИ демократияга чекловлар туфайли Словакияни маблағдан маҳрум қилиши мумкин
Европа Иттифоқи Словакияни демократик ислоҳотларни чеклагани учун жазолашга қаратилган таклифни ишлаб чиқмоқда. Кўриб чиқилаётган чора ЕИнинг Братислава учун мўлжалланган маблағларини блоклашга олиб келиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg 8 сентябр куни манбаларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Еврокомиссия Словакиянинг популист бош вазири Роберт Фицо махсус прокурор лавозимини бекор қилиш тўғрисидаги қарорига жавобан ЕИ маблағларини блоклаш механизмини ишга тушириш бўйича лойиҳа тайёрлаган.
Манбаларнинг таъкидлашича, Европа комиссияси томонидан бошланган жараён дастлабки босқичда ва ҳали ЕК раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан тасдиқланиши керак.
Мавзуга оид
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024