Киев: РФ ҳарбийлари камида 93 украиналик асирни қатл этди
Украина Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2024 йилда жанг майдонида украиналик асирларни қатл этиш сезиларли даражада ошди.
Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери руслар томонидан асирга олинган камида 93 нафар ватандошнинг жанг майдонида қатл этилгани ҳақида маълумотга эга. Бу ҳақда 4 октябр, жума куни Украина Бош прокуратураси вакили Юрий Белоусов телемарафон чоғида маълум қилди.
«Ҳозир бизда жанг майдонида қатл этилган 93 нафар аскаримиз ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бор», — дея Белоусов сўзларидан иқтибос келтирган «Укринформ».
Украина Бош прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, Киевга маълум бўлган қатлларнинг 80 фоизи 2024 йилда қайд этилган. Россия кучлари томонидан украиналик асирларга нисбатан ёмон муносабат 2023 йил ноябридан бери кузатилмоқда, деди Белоусов.
Украина Бош прокуратураси Украина Қуролли кучларининг асирга олинган аскарларининг қатл этилгани ҳақида маълумот олишда давом этмоқда, деди Белоусов. Киевга сўнгги бундай ҳолат 3 октябр куни маълум бўлди.
«Telegram-каналларда бошқа бир ҳарбий хизматчининг шафқатсиз қатл этилгани акс этган видео тарқалди, биз зудлик билан «СБУ»Бош тергов бошқармасида яна бир жиноий иш қўзғатилганини қайд этдик», — деди Белоусов.
Киев УҚК ҳарбийларининг РФ аскарлари томонидан ўлдирилишини тергов қилмоқда
Украина прокурорлари россиялик аскарларни Донецк областида 16 нафар украиналик ҳарбий асирни ўлдирганликда гумон қилмоқда. Украина Бош прокуратураси 1 октябр куни уруш қонунлари ва одатларини бузиш бўйича судгача тергов бошланди. Тергов бошланишига Украина Telegram-каналларида тарқалган видео сабаб бўлди. Унда россиялик аскарларнинг таслим бўлган Украина Қуролли кучлари (УҚК) аскарларини ўққа тутиши тасвирланган.
Видеода Россия аскарлари томонидан асирга олинган Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ўрмон ҳудудидан қандай чиқиб келгани тасвирланган. «Улар саф тортгандан сўнг, оккупантлар уларни ўлдириш учун атайлаб ўқ узган. Тирик қолган ярадорларни автоматдан ўқ узиб, узоқ масофадан туриб ўлдиришган», — дейилади прокуратура баёнотида.
Украина бош прокурори Андрей Костиннинг таъкидлашича, бу «украиналик ҳарбий асирларни фронтда қатл этиш бўйича маълум бўлган энг оммавий ҳолат». Костиннинг сўзларига кўра, украиналикларнинг қатл этилиши ва қийноққа солиниши «тасодифий ҳодиса эмас, балки Россия ҳарбий ва сиёсий раҳбариятининг сиёсатидир».
Мавзуга оид
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
14:50 / 02.11.2024
РФ ва КХДР ТИВ раҳбарлари Москвада «стратегик маслаҳатлашувлар» ўтказади
10:50 / 02.11.2024
Росстат РФдаги мигрантлар ҳақидаги статистикани эълон қилишни тўхтатди
09:30 / 31.10.2024