Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроил ҳужуми содир бўлган тақдирда камида 10 та чора сценарийсини тайёрлади
Таъкидланишича, қўмондонлик ҳар қандай ҳаракат сценарийсини амалга оширишга тайёр, бироқ унга ўзгартириш киритиши мумкин.
Эрон Қуролли кучлари қўмондонлиги камида ўнта сценарийни ишлаб чиқди, ҳарбийлар улардан Исроил томонидан зарба берилган тақдирда фойдаланади. Бу ҳақда Tasnim агентлигига таяниб Interfax хабар берди.
«Эрон ўз жавобини исроилликлар қандай даражада амалга оширадиган бўлса, шу даражада амалга ошириши шарт эмас, бу жавоб бошқа мақсадларга қаратилган бўлиши мумкин, бунинг танланиши Эроннинг реакцияси самарадорлигини оширади», деди Эрон қуролли кучларидаги манба.
Унинг тушунтиришича, қўмондонлик ҳар қандай ҳаракат сценарийсини амалга оширишга тайёр, бироқ унга ўзгартириш киритиши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, Исроил Эронга қараганда анча кичикроқ ва Исроил «инфратузилмаси янада заифроқ ва камроқ», шунинг учун Эроннинг жавоб ҳаракати Исроил расмийлари учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
6 октябр куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Алиризо Тангсирий Эрон қўмондонлиги Теҳрон Исроил билан тўқнаш келган тақдирда бир қанча ҳаракатлар режасини ишлаб чиққанини айтди.
Ўз навбатида, Эрон Қуролли Кучларидаги манба Tasnim агентлигига Эроннинг жавоб формати ва унинг қарши ҳужумлари Исроил томони нима қилишига боғлиқлигини айтди.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026