Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси 2019 йилдан бери Starlink лойиҳаси доирасида 7 мингдан ортиқ сунъий йўлдошни орбитага учирди.
Falcon 9 ташувчи ракетаси Starlink глобал интернет тармоғи учун мўлжалланган 43 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 та аппарат Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган космодромдан учирилган. Орадан тахминан бир соат ўтгач, улар ташувчининг иккинчи поғонасидан ажралган ва орбитага чиққан.
20 та Starlink сунъий йўлдоши ортилган иккинчи Falcon 9 ракетаси эса Калифорниядаги Вандерберг АҚШ космик кучлари базасидан учган.
SpaceX компанияси 2019 йилдан бери Starlink лойиҳаси доирасида 7 мингдан ортиқ сунъий йўлдошни орбитага учирди. Уларнинг айримлари бузилган ва ҳозирда 6,4 мингга яқин аппарат фаолият кўрсатмоқда.
Starlink глобал сунъий йўлдош тизими бўлиб, Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун ташкил этилган. Тармоққа уланиш учун фойдаланувчи тахминан 500 доллар турадиган товоқсимон антенна, штатив ва роутердан иборат махсус тўпламни харид қилиши керак. Бундан ташқари, фойдаланувчи ойига 99 доллар абонент тўловини ҳам тўлаши лозим.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026