Жаҳон | 22:37 / 16.10.2024
6381
1 дақиқада ўқилади

Россия чет элликларга бериладиган яшаш учун рухсатнома миқдорини кескин қисқартирди

Рухсатномалар деярли 2 баробар камайтирилди. Уларнинг миқдори Россия ҳудудларининг талабномасига кўра шакллантирилади ва тақсимланади.

Фото: РИА Новости

Россия ҳукумати 2025 йилда чет элликларнинг вақтинчалик яшаши учун мўлжалланган квотани тасдиқлади. ТАСС хабарига кўра, келаси йилда 5500 та яшаш учун рухсатнома берилади, бу жорий йилдагидан (10 595 та) деярли икки баравар кам.

Рухсатномалар миқдори Россия ҳудудларининг талабномасига кўра шакллантирилади ва тақсимланади. Одатдагидек, Москва энг кўп рухсатномани олади: келгуси йилда уларнинг сони 1 мингтани ташкил қилади (бу йилги 1,5 мингтага нисбатан). Москва вилояти яна 350 та олади. Санкт-Петербург - 200 та, Татаристон ва Бошқирдистон - ҳар бири 100 тадан.

Квота ҳажми сўнгги беш йил ичида қисқариб бормоқда. 2021 йилда хорижликларга 39 мингта вақтинчалик яшаш учун рухсатнома берилган эди. Ички ишлар вазирлиги баъзи ҳудудлар квотани тўлиқ ишлатмаганини таъкидламоқда: шу тариқа, департамент маълумотларига кўра, 2024 йилда белгиланган миқдорнинг атиги 20,4 фоизи сарфланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид