Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа кенгаши: РФ Украинадаги маданий меросни йўқ қилмоқда
Европа кенгаши Украинадаги маданий мерос йўқ қилинаётгани тўғрисида декларация эълон қилди. Ҳужжат муаллифлари гап Россия расмийларининг «тизимли сиёсати» ҳақида кетаётганига ишонч билдиришди.
Страсбургдаги Европа кенгаши Россия уруши даврида Украинадаги маданий мероснинг йўқ қилинишини халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши деб атади. Маҳаллий ва минтақавий ҳокимиятлар конгресси 15 октябр, сешанба куни Украинадаги маданий мерос йўқ қилинаётгани тўғрисидаги декларацияни қабул қилди, деб хабар берди кенгаш.
Конгресс яна урушни қоралади ва Украинанинг «халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка содиқлигини» яна бир бор тасдиқлади.
Конгресс Россия Федерацияси кенг миқёсли ҳужуми бошланганидан бери мингдан ортиқ маданий объектлар бузилгани ёки йўқ қилинганлигини таъкидлади. Декларация муаллифлари «маданий обидаларга ҳужумлар ва уларни талон-торож қилиш» Украинанинг тарихий ва маданий ўзига хослигини йўқ қилишга қаратилган тизимли сиёсатнинг бир қисми сифатида рўй бераётганига ишонч билдиришди. Бу, ҳужжатни ишлаб чиқувчиларга кўра, «геноцид ниятларига тўғри келади».
Украина биноларни миналаштириш билан боғлиқ таҳдидлар тўлқинига дуч келди
Дунё бўйлаб Украинанинг 60 дан ортиқ хорижий дипломатик муассасалари миналаштириш ҳақида аноним хатлар олди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги 14 октябр куни маълум қилди ва уларнинг умумий сони ўсишда давом этаётганини қўшимча қилди. Худди шундай хабарлар Украина ташқи ишлар вазирлигининг таркибий бўлинмаларига ҳам юборилди.
Шу муносабат билан вазирлик раҳбари Андрей Сибига Украина дипломатик муассасаларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди. Дипломатлар зарурий хавфсизлик текширувларини ўтказиш учун қабул қилувчи давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ва расмийлари билан яқин алоқада.
«Алоҳида ҳолларда дипломатик муассасалар фуқароларга консуллик хизматларини қисқа муддатга тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди», деб таъкидлади вазирлик ва текширувлар тугагандан сўнг улар дарҳол тикланганини қўшимча қилди.
Вазият Украина дипломатик тизими ва хорижий дипломатик муассасалар фаолиятига таъсир қилмади. Иш одатдагидек давом этмоқда, барча белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилмоқда, дея ишонтирди идора.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026