Зеленский яна Шолцни қанотли ракеталар беришга чақирди
Германия Украинани «қўллаб-қувватлаш истагини» намойиш этишга мажбур, дея таъкидлади Украина президенти. Канцлер «ғалаба режаси»дан ҳайратда эмаслигини ва аввал қабул қилган қарорлари ўзгармаслигини айтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шолцни Россия устидан «ғалаба режаси»ни амалга ошириш учун Киевга узоқ масофали TAURUS қанотли ракеталарини етказиб беришга яна бир бор чақирди. Бу ҳақда Украина президенти 17 октябр, пайшанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Айни пайтда, федерал канцлер саммитда тақдим этилган «ғалаба режаси»га вазминлик билан муносабатда бўлди ва аввалги позицияларидан чекинишга тайёр эмаслигини очиқ айтди. «Сиз Германиянинг тегишли масалалар бўйича позициясини биласиз, бу ўзгармайди», деди канцлер. Шолц яна бир бор Киевга узоқ масофали ракеталарни етказиб беришга рози эмаслигини улар Москвадаги нишонларга тегиши мумкинлиги билан изоҳлади ва Германия томонидан Россия Федерацияси ҳудудида фойдаланиш учун етказиб берилган қуроллардан фойдаланиш қоидаларини янада юмшатишни рад этди.
Брюсселда Германия канцлери унинг мақсади Украинани Россияга қарши ҳимоя қилишда бирдамлик кўрсатиш эканини айтди. Бироқ, асосий эътибор «Украинани ўзини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлашга» қаратилиши керак, деди у.
Байден Киевга 425 млн долларлик ёрдам пакети ҳақида маълум қилди
АҚШ президенти Жо Байден Украина учун 425 миллион долларлик (391 миллион евро) хавфсизлик ёрдами пакетини эълон қилди. У, жумладан, қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) воситалари, «ҳаво-ер» синфидаги ўқ-дорилар, зирҳли техника ва «тезкор эҳтиёжларни қондириш» учун бошқа қуролларни ўз ичига олган. Бу ҳақда 16 октябр куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Байден Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Америка давлати раҳбари Украина раҳбарига ваколат муддати тугагунга қадар Киевга ёрдамни ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълум қилди.
Келгуси ойларда Вашингтон Киевга бир қатор қўшимча жиҳозлар етказиб беради, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига юзлаб тутиб олиш қурилмалари, ўнлаб тактик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қўшимча артиллерия тизимлари, катта миқдордаги ўқ-дорилар, юзлаб зирҳли транспорт воситалари ва пиёда жанговар машиналар, минглаб қўшимча зирҳли машиналар.
Мавзуга оид
10:00 / 22.11.2024
ГСДП яна Олаф Шолц номзодини ГФР канцлери лавозимига таклиф қилади
15:36 / 18.11.2024
Трюдо Шолцнинг Путинга қўнғироқ қилиш қарорини қўллаб-қувватлади
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
10:36 / 16.11.2024