БМТ: Исроил ҳужумлари Фаластин иқтисодиётининг мисли кўрилмаган қисқаришига олиб келди
Ғазо ва Иордан дарёси Ғарбий соҳилида умумий ишсизлик даражаси 51,1 фоизга кўтарилди.
Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига бир йилдан ортиқ давом этаётган ҳужумлари бутун босиб олинган Фаластин ҳудуди бўйлаб меҳнат бозори ва умуман иқтисодиётнинг мисли кўрилмаган пасайишига олиб келди.
Ғазо ва Иордан дарёси Ғарбий соҳилида умумий ишсизлик даражаси сўнгги 12 ой ичида 51,1 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда БМТ матбуот хизмати Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Фаластин марказий статистика бюроси томонидан тайёрланган бюллетенга таяниб.
Матнга кўра, Иордан дарёси Ғарбий соҳилида ишсизлик даражаси 2023 йил октябр ойи бошидан 2024 йил сентябр ойи охиригача ўртача 34,9 фоизни, Ғазо секторида эса 79,7 фоизни ташкил этди.
Умуман олганда, иқтисодий йўқотишлар ҳам сезиларли бўлди, Фаластин ҳудудидаги реал ЯИМ ўтган йил давомида ўртача 32,2 фоизга камайди. Хусусан, Иордан дарёси Ғарбий соҳилида 21,7 фоизга, Ғазо секторида эса 84,7 фоизга пасайиш кузатилган.
Мавзуга оид
17:18
Ўзбекистон онлайн хизматлар индексида 59-ўринни эгаллади
11:33
Ливан ва Исроил бир-бирини сулҳни бузганликда айблади
17:27 / 02.12.2024
ОИТВга қарши янги дори — деярли 100 фоиз самарали, аммо жуда қиммат
16:42 / 01.12.2024