Хориждаги ўзбекистонликлар 1500-2000 доллардан кам маош олса, улар учун шу ерда шароит яратишимиз керак — президент
Тошкент вилоятида 157 минг аҳоли четда юрибди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. “Агар улар 1500-2000 доллар олса, нур устига нур, уларга кўмакчи-елкадош бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, ана шунда адолатли тизим бўлади”, деди президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни Тошкент вилоятида янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш маросимида меҳнат миграцияси масаласига тўхталди.
“Ҳар сафар келганимизда ҳар бир туман, ҳар бир шаҳарда ривожланиши нима бўлади, нималарга эътибор беришимиз керак деган савол кўндаланг туради. Бугун сизлар билан учрашишимдан мақсад – Тошкент вилояти тажрибаси нуқтайи назаридан, Тошкент тумани мисолида ишсизликни йўқ қилиш, чет элда бўлганларни қайтариш, вилоятда бўлган 62 минг аҳолини камбағалликдан чиқаришни менга айтиб беришди.
Мана, Тошкент вилоятидан 157 минг аҳоли четда юрибди. Менинг энг катта мақсадим – улар агар 1500-2000 доллар олса, нур устига нур, уларга кўмакчи-елкадош бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, ана шунда адолатли тизим бўлади”, деди давлат раҳбари.
Маросимда жами 2 млрд долларлик 9 та лойиҳага старт берилди.
Хусусан, Олмалиқда 1 млрд долларлик саноат технопарки, Юқори Чирчиқда тўқимачилик парки, Бўкада қуёш электр станцияси, Паркент ва Пискентда эса энергия сақлаш тизимларини барпо этиш ишлари бошланди. Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида иккита янги ГЭС, Янгийўлда минерал ўғит заводи, Қибрайда экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш корхонаси ишга туширилди.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов
Жаҳон | 21:00 / 31.03.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
Спорт | 02:38
-
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
Фан-техника | 01:07
-
Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 00:35
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024