Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океанида рекорд даражадаги 8,4 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилингани ҳақида хабар берди. У деярли 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари 19 октябр, шанбага ўтар кечаси Тинч океанида ўз тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар жўнатмасининг қўлга олинганини маълум қилди. Хабарларга кўра, унинг оғирлиги тахминан 8,4 тонна ва қиймати 2,099 миллиард Мексика песосидан (97 миллион евро) ошади.
Мексика армиясининг маълум қилишича, мамлакат ғарбий қирғоқлари яқинида гиёҳванд моддалар юкини қўлга олиш бўйича операция давомида 23 киши ҳибсга олинган. Моддалар олтита кичик қайиқда тарқатилган, улардан бири сув остида бўлган ва бу денгиз флотининг ишини қийинлаштирган. Улардан ташқари, наркокартеллар ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган кемаларда 8700 литрга яқин ёнилғи топилган.
Мексикада гиёҳванд моддаларга қарши уруш
Мексика тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар 2007 йилда мусодара қилинган. Ўшанда расмийлар 23 тонна Колумбия кокаинини мусодара этишга муваффақ бўлишди.
AFP агентлигининг ёзишича, 2006 йилдан буён мамлакат ҳукумати армиядан гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда фойдалана бошлаганидан бери Мексикада 450 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Яна ўн минглаб одамлар бедарак йўқолган.
Мавзуга оид
08:31 / 09.07.2026
Чилонзорда халқаро наркотик транзитига чек қўйилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
23:45 / 12.06.2026
ЖЧ бошланди: Раул гол урди, Эронни сиқишмоқда
10:57 / 12.06.2026