Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ агентлиги: Исроил Ғазо шимолида вайроналар остида қолганларни олиб чиқиш талабини рад этди
Агентлик вакилининг айтишича, Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужумлари одамларнинг асосий ҳаёт эҳтиёжлари, жумладан, сувдан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда.
Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлигининг Ғазо шимолидаги вайроналар остида қолган одамларни қутқариш бўйича сўровларини рад этди.
Бу ҳақда Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги вакили Инас Ҳамдан «Анадолу»га берган интервюсида маълум қилди.
«Сўнгги икки ҳафта давомида биз Ғазо шимолида ва Жабалия қочқинлар лагерида қамал кучайиши ҳақида огоҳлантирдик. Вазият ёмонлашмоқда. Исроилнинг Ғазо шимолида давом этаётган ҳарбий амалиётлари ўн минглаб тинч аҳолини жиддий хавф остига қўймоқда», деди у.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужумлари одамларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжлари, жумладан, сувдан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда. Унинг айтишича, Жабалия қочқинлар лагеридаги уйларида қамалиб қолган фаластинликлар сув ва озиқ-овқатсиз қолган.
Унинг таъкидлашича, 18 октябр куни Исроил Ғазо шимолидаги иккита касалхонага — Индонезия касалхонаси ва Ал-Ауда касалхонасига ҳужум қилган ва бу минтақадаги гуманитар вазиятни ёмонлаштирган.