Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фон дер Ляйен Молдовани Европа танлови билан табриклади
Молдова «у мустақил, кучли ва Европа келажагини хоҳлашини» кўрсатмоқда, деди Еврокомиссия раҳбари мамлакатнинг ЕИга кириши бўйича референдум натижаларини шарҳлар экан.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Молдова халқи ва президент Майя Сандуни мамлакатнинг ЕИга кириши бўйича референдумдаги овоз бериш натижалари билан табриклади. «Россиянинг гибрид тактикаси олдида Молдова мустақил, кучли ва Европа келажагини хоҳлашини кўрсатмоқда!» — деб ёзди фон дер Ляйен 21 октябр, душанба куни X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Молдова Марказий сайлов комиссияси томонидан барча бюллетенлар санаб чиқилиши натижаларига кўра, плебесцит иштирокчиларининг 50,46 фоизи Кишинёвнинг Европа йўналишини ёқлаган.
20 октябр куни Молдова фуқароларидан «Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритиш тарафдоримисиз?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш сўралган. Дастлаб икки лагер ўртасидаги фарқ минимал эди. Бироқ Кишинёвда ва хорижда овозлар ҳисобланар экан, Европа интеграцияси мухолифларининг дастлабки устунлиги сезиларли даражада камайди.
Санду Молдовада президент сайловларининг биринчи турида ғалаба қозонди
Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду президентлик сайловларининг биринчи босқичида ўзининг асосий рақиби, мамлакат собиқ бош прокурори Александр Стояноглони ортда қолдирди. Дастлабки натижаларга кўра, Санду 41 фоиз, Стояногло 26 фоиз овоз тўпламоқда, Марказий сайлов комиссияси 96 фоиздан ортиқ овозни санаб чиққан.
Президентлик пойгасининг натижаси икки ҳафтадан сўнг сайловнинг иккинчи босқичида ҳал қилинади, чунки биринчи турда ҳеч бир номзод мутлақ кўпчилик (50 фоиздан ортиқ) овоз ололмади. Сайловнинг биринчи босқичида 11 нафар номзод иштирок этди.
Президентлик сайловлари куни Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиш интилишлари бўйича ҳам референдум бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиғи Европа интеграциясига қарши овоз берган. Сайлов ва референдумда иштирок этиш кўрсаткичи жами 51 фоиздан ошиб, республиканинг бир ярим миллиондан ортиқ фуқароси қатнашди.
«Молдова мамлакатимиз эркинлиги ва демократиясига мисли кўрилмаган ҳужумга дуч келмоқда», деди Европапараст президент Майя Санду Кишинёвда журналистларга референдумнинг дастлабки натижаларини шарҳлар экан. У аралашувда «миллий манфаатларимизга душман бўлган хорижий кучлар билан ишлаётган жиноий гуруҳлар»ни айблади ва уларнинг мақсади «демократик жараёнга путур етказиш» эканини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
15:16 / 21.02.2026
Украина ва Молдовада қатор қотилликларни тайёрлаган гуруҳ фош этилди
10:56 / 21.02.2026