Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: ЕИда РФга қарши санкциялар бўйича муҳокама қайта бошланади
Politico нашрига кўра, Полша январ ойида Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилади ва бу Москвага қарши санкциялар бўйича янги муҳокамаларга йўл очади.
Европа Иттифоқи давлатлари январ ойида Россия иқтисодиётига қарши янги санкциялар бўйича муҳокамаларни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда 21 октябр, душанба куни Politico ўз сайтида маълум қилди.
Унга кўра, бунга шу пайтгача ЕИнинг Москвага қарши санкция интилишларини тўсиб қўйган Венгрия ўрнига Россия Федерациясига анча қатъийроқ қаршилик кўрсатувчи Полшанинг ЕИ Кенгашига раислик қилиши сабаб бўлади.
Варшава ўзининг олти ойлик раислигидан Кремлнинг энг муҳим даромад манбаларидан бири бўлиб қолаётган ЕИга Россия хомашёсини етказиб бериш бўйича чораларни кучайтириш учун фойдаланмоқчи эканлигини аллақачон очиқ билдирган.
«Россиянинг энергия ташувчилари импорти ўсиб бормоқда, биз бу муаммони ҳал қилишимиз керак», деди Полша Иқлим ва атроф-муҳит вазирлигининг давлат котиби Кшиштоф Болеста Люксембургдаги вазирлар йиғилишида.
Европа Иттифоқи аллақачон Россия нефтини етказиб беришга чекловлар киритган ва газ харид қилишни сезиларли даражада қисқартирган. Бироқ, Москва фойдаланадиган ўнлаб бўшлиқлар мавжуд; бундан ташқари, бутун дунё бўйлаб Россия хомашёсини етказиб берувчи танкерларнинг соядаги флоти ортиб бормоқда, дея таъкидлайди Politico.
Politico: РФнинг «соядаги флоти» бутун дунё бўйлаб нефтни тўкмоқда
Россиянинг «соядаги флоти» деб аталадиган танкерлари 2021 йилдан буён камида тўққизта нефт ва нефт маҳсулотларининг тўкилишига сабаб бўлиб, бутун дунё бўйлаб сув сатҳларида кенг нефт доғларини қолдирди. Бу ҳақда Politico 17 октябр куни SourceMaterial журналистлар нотижорат гуруҳи билан ҳамкорликда ўтказган суриштирувида ёзди. Материалда таъкидланишича, тайёргарлик жараёнида сунъий йўлдош тасвирлари ва Lloydʼs List таҳлилий компанияси ҳамда Kpler товар платформасидан юк ташиш ҳақидаги маълумотлар ўрганилган.
«Politico ва SourceMaterial Таиланддан тортиб Ветнам, Италия ва Мексикагача бўлган ҳамма жойда »соядаги флот» билан боғлиқ бўлган чиқиндиларни топди. Танкерлар Қизил денгиз ва Панама канали каби банд бўлган юк ташиш йўлакларидан ўтган, бу ҳар қандай жиддий авария халқаро савдо йўлларини бузиши мумкинлигини англатади», деб ёзади журналистлар ва бу муаммо Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли ҳарбий бостириб кириши ҳамда Россияга қарши санкциялар киритилганидан кейин анча оғирлашганини таъкидлайди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
08:29 / 21.05.2026
Австрияда собиқ разведка ходими РФ учун жосусликда айбланмоқда
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
09:16 / 12.05.2026