Президент махсус вакили БМТ жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси вакили билан учрашди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва савдосини камайтириш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш, терроризмга қарши курашишда минтақа давлатларининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ишларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Оливер Штолпе Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позициясини ривожлантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича доимий алоқаларни давом эттириш ва фикр алмашиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:20 / 23.10.2024
БМТ: Озарбойжон иқлим ўзгариши бўйича дунёдаги энг йирик йиллик учрашувга мезбонлик қилишга тайёр
11:10 / 23.10.2024
Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили: Ғазо шимоли аҳолисига оммавий қирғин хавф соляпти
10:40 / 22.10.2024
Исроил БМТ мактаби ва Ғазонинг Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилди, 21 фаластинлик ҳалок бўлди
14:20 / 19.10.2024