Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош Ассамблеяси Украинадаги РФ ҳаракатлари ҳақидаги резолюцияни янгилади
БМТ Бош Ассамблеяси қабул қилган, Украина ҳудудларининг босиб олинган қисмларидаги вазиятга бағишланган янгиланган резолюция Россия агрессиясини ва инсон ҳуқуқларининг тизимли равишда бузилишини қатъий қоралайди.
БМТ Бош Ассамблеяси 18 декабр, пайшанба куни Россия томонидан эгаллаб олинган Украина ҳудудларида, жумладан Қрим ва Севастополда инсон ҳуқуқлари вазиятига оид янгиланган резолюцияни қабул қилди. “Укринформ” агентлиги хабар беришича, ҳужжатни халқаро ташкилотнинг 79 та аъзо давлати қўллаб-қувватлаган, 16 таси қарши овоз берган, яна 73 та давлат бетараф қолган. Ушбу резолюцияга қарши чиққанлар қаторида, хусусан, Россия, Беларус, Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Куба, Никарагуа, шунингдек Африкадаги бир қатор давлатлар бор.
Резолюцияда РФнинг Украинага қарши тажовузкор уруши аниқ қораланади, Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасида суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тасдиқланади, шунингдек Украина ҳудудларининг мақомини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишлар тан олинмаслиги қайд этилади. Бош Ассамблея Россиядан агрессияни дарҳол тўхтатишни ва Украина ҳудудидан барча қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди.
Ҳужжат Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларининг барчасида инсон ҳуқуқлари вазиятини қамраб олади ва Россия оккупацион маъмуриятлари томонидан содир этилаётган тизимли қоидабузарликларни халқаро мониторинг қилишни кучайтиришни назарда тутади. Унда, жумладан, босиб олинган ҳудудларни милитаризация қилиш, у ердаги аҳолини РФ Қуролли кучларига мажбуран сафарбар этиш, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти вакилларини таъқиб қилиш, шунингдек маданий меросни вайрон қилиш, хусусан Қримдаги ҳолат юзасидан жиддий хавотир билдирилади.
Янгиланган резолюцияда, шунингдек, украин ҳарбий асирлари ва ноқонуний ушлаб турилган фуқароларга нисбатан қийноқлар, ғайриинсоний муомала ҳамда инсон ҳуқуқларининг бошқа даҳшатли равишда бузилишини бевосита қораловчи қоидалар ҳам мавжуд. Ҳужжат БМТнинг Мустақил халқаро комиссияси хулосаларига таянади: улар босиб олинган ҳудудларда ҳам, Россиянинг ўзида ҳам мажбурий йўқолиб қолишлар ва қийноқлар фактларини тасдиқлайди. Бундан ташқари, ҳужжатда РФнинг ўғирлаб кетилган ва асирга олинган украинларнинг тақдири ҳақида маълумот беришдан бош тортаётгани ҳам қораланади.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха БМТ Бош Ассамблеяси томонидан резолюция қабул қилинганини олқишлади. “Украина 2016 йилдан бери ҳар йили ушбу резолюция қабул қилинишига ташаббус кўрсатиб келади. Ҳужжат Россия агрессиясини қатъий қоралайди, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тасдиқлайди ҳамда урушни дарҳол тўхтатиш ва Россия қўшинларини олиб чиқишни талаб қилади”, — деб ёзди Сибиха Х ижтимоий тармоғида.
“Резолюция инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқнинг жиддий бузилишлари бўйича халқаро мониторингни кучайтиради ва жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди”, — дея қўшимча қилди вазир ва 79 та давлатга принципиал қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026