Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг вазифасини АҚШ бажармоқда – Трамп
АҚШ президенти БМТни дунёда тинчлик ўрнатишда фаоллик кўрсатишга чақирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украина можаросини ҳал қилишда деярли қатнашмаяпти, деди АҚШ президенти Доналд Трамп.
"БМТ ҳозирда Россия ва Украина орасида содир бўлаётган фалокатни бартараф қилишга жуда кам ҳисса қўшди", — деб ёзди Truth Social ижтимоий тармоғида.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, тинчлик ўрнатиш борасида мазкур бутунжаҳон ташкилотининг вазифасини АҚШ бажармоқда.
"Охирги 11 ой ичида мен тўхтатган саккизта уруш ва низолар боис эҳтимол АҚШ ҳақиқий Бирлашган Миллатлар Ташкилотига айланди. БМТ бутун дунёда тинчлик ўрнатишда фаол бўлиши керак", - дея қўшимча қилди у.
28 декабр куни Трамп Флоридада Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:51
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:21
АҚШ: Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишди
08:15