Қирғизистонда беш нафар генерал унвонидан маҳрум қилинди
Садир Жапаров ўз вақтида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида турли лавозимларда хизмат қилган амалдорларни унвонидан маҳрум этиш бўйича қарорни имзолади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз вақтида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида турли лавозимларда хизмат қилган амалдорларни унвонидан маҳрум этиш бўйича қарорни имзолади, деб хабар беради Tengrinews.
Қайд этилишича, беш нафар амалдор генерал-майор ҳарбий унвонидан айрилган, булар: Алмазбек Орозалиев (ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари), Мирлан Қаниметов (ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари), Малик Нурдинов (Ўш вилояти ИИБ собиқ бошлиғи), Талантбек Салиев (МХДҚ раисининг собиқ ўринбосари) ва Санжарбек Эркинбаев (МХДҚ раисининг собиқ ўринбосари).
Президент матбуот котиби Асқат Алакозовнинг таъкидлашича, уларга унвонлар ноқонуний равишда берилган.
Жогоргу Кенеш собиқ депутати генерал-лейтенант Феликс Кулов вазиятга изоҳ бериб, кучишлатар тузилмалар вакиллари қонунбузарликлар туфайли унвонидан айрилган. «Ҳозир бирор нимани тахмин қилиш нотўғри. Унвондан маҳрум этиш учун суд қарори керак, кейин эса у президент қарори билан тасдиқланади. Албатта, тергов ёки хулоса бўлиши лозим. Шунчаки унвондан маҳрум қилишмайди», — дейди Кулов.
Унинг эслатишича, собиқ генералларга унвонлар 2020 йилнинг 14 октябрида, президент Сооронбай Жээнбеков истеъфо беришидан икки кун олдин топширилган. Собиқ депутатнинг сўзларига кўра, унвондан маҳрум этилгач, генералларга олдинги унвонлари берилади, суд орқали генераллик погонларини қайтариб олиш имконсиз.
Таъкидланишича, Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери генерал унвони 150 нафардан ортиқ кучишлатар тузилмалар вакиллари ва ҳарбий хизматчиларга берилган. Ўтган давр ичида фақат уч киши бу каби олий ҳарбий унвондан маҳрум этилган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024