Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
АҚШ Давлат департаменти Данияга 744 миллион долларга AIM-120D-3 ўрта масофага мўлжалланган замонавий ракеталарни сотишни маъқуллади, етказиб берувчи RTX Corpоration бўлади.
АҚШ Давлат департаменти Дания ҳукуматига 744 миллион доллар (688 миллион евро) эвазига илғор AIM-120D-3 ўрта масофага мўлжалланган "ҳаво-ҳаво" ракеталари ва тегишли логистикани сотишни маъқуллашга қарор қилди. Reuters агентлигининг 29 октябр, сешанба куни Пентагон баёнотига таяниб хабар беришича, асосий пудратчи RTX Corpоration (собиқ Raytheon Technologies Corporation) бўлади.
АҚШ Конгресси эҳтимолий сотув ҳақида хабардор этилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги АҚШ Конгрессини эҳтимолий сотув ҳақида хабардор қилувчи зарур сертификатларни тақдим этди.
АҚШ ва Европа бозорларини таҳлил қилувчи TipRanks маълумотларига кўра, Копенҳаген 203 тагача AIM-120D-3 ракеталарини ва тўққизтагача AIM-120D-3 AMRAAM йўналтириш секцияларини харид қилишдан манфаатдор. Эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари, дастурий таъминот ва техник ҳужжатларни топшириш ҳам таъминланади.
RTX Аризона штатининг Тусон шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
08:40 / 13.05.2026