Жаҳон | 09:30 / 31.10.2024
3219
2 дақиқада ўқилади

РФ трансчегаравий савдо бозорига киришни чекламоқчи

«Россия почтаси» ҳукуматга Россия Федерациясига хориждан товарлар етказиб берувчи интернет-дўконлар қоидаларини кучайтиришни таклиф қилди. Бу ғоя аллақачон Трансчегаравий савдо ва тезкор етказиб бериш уюшмаси томонидан танқид қилинган.

Фото: Денис Синяков для РБК

«Россия почтаси» Россия ҳукуматига электрон тижорат операторлари реестрига киритиш учун қўшимча шартларни қабул қилишни таклиф этди. Бу ҳақда РБК 30 октябр, чоршанба куни Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Мақсут Шадаевнинг иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковга йўллаган мактубига асосланиб хабар берди, унга «Россия почтаси»нинг таклифлари илова қилинган. 

Нашр эслатишича, 2024 йил августида Россия Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Божхона кодексига электрон тижорат операторлари реестрини яратишни назарда тутувчи ўзгартиришларни ратификация қилган. У хорижий онлайн-дўконлардан товарлар божхона декларациясини амалга оширадиган компанияларни ўз ичига олиши керак.

ЕОИИ ушбу реестрга киритишнинг умумий мезонларини жорий этган бўлса-да, аъзо мамлакатларга ушбу рўйхатни миллий даражада қўлланадиган мезонлар билан тўлдириш имкониятини қолдирди.

«Россия почтаси» томонидан тақдим этилган шартлар орасида компаниянинг Россияда жисмоний мавжудлиги, Ички ишлар вазирлиги билан идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизимига уланиши, ҳисобда камида 3 миллион евро аванс тўловлари балансининг мавжудлиги ва минимал устав капитали 100 миллион рубл бўлиши бор.

FT: Туркия АҚШдан РФга ҳарбий маҳсулотлар олиб киришни тақиқлади

Вашингтон Анқарани савдони тўхтатмаса, оқибатлари ҳақида огоҳлантирганидан кейин Туркия Россияга Америка ҳарбий товарларини экспорт қилишни яширинча тақиқлади. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times (FT) газетаси 22 октябр куни уч манбага таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда Анқара ўзининг божхона тизимларига Вашингтон ва унинг Ғарб иттифоқчилари Украинада жанг қилаётган Россия учун муҳим деб ҳисоблаган қирқдан ортиқ товарларнинг экспортига тўсқинлик қилиш учун ўзгаришлар киритган.

Туркиянинг электрон божхона тизими энди «жанг майдони учун товарлар»ни Москвага жўнатишга рухсат бермайди. Икки манбанинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг шунга ўхшаш маҳсулотлари ҳам аввалроқ блокланган.

Мавзуга оид