Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келажак энергетикаси: SMR технологиясида қайси давлатлар пешқадам?
АҚШ кичик модулли ядро реакторлари (SMR) технологиясини ривожлантириш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. 2026 йил ҳолатига кўра, мамлакатда бундай реакторларни жойлаштириш бўйича 28 та лойиҳа эълон қилинган бўлиб, бу кўрсаткич кейинги тўрт давлатнинг умумий натижасидан ҳам юқори.
Visual Capitalist нашри National Public Utilities Council маълумотлари асосида тайёрлаган янги инфографикада кичик модулли ядро реакторларини ривожлантириш бўйича етакчи давлатлар рейтинги тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, АҚШда 28 та SMR лойиҳаси режалаштирилган. Бу мамлакатни мазкур йўналишда мутлақ етакчига айлантирган. Лойиҳаларнинг энг катта қисми миллий лабораториялар ҳиссасига тўғри келади — улар томонидан еттита ташаббус илгари сурилган. Шунингдек, энергетика компаниялари, университетлар ва SMR технологияларини ишлаб чиқувчи компаниялар ҳам бештадан лойиҳа билан иштирок этмоқда.
Мутахассислар фикрича, кичик модулли ядро реакторлари келажакда «тоза» энергетиканинг энг истиқболли технологияларидан бири ҳисобланади. Улар анъанавий атом электр станцияларига нисбатан арзонроқ, ихчамроқ ва қурилиш ҳамда эксплуатация қилишда анча мослашувчан ҳисобланади.

SMR реакторларининг қуввати одатда 10 мегаваттдан 300 мегаваттгача бўлади. Таққослаш учун, анъанавий йирик атом реакторлари одатда 1000–1400 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаради.
Кичик модулли реакторларнинг яна бир муҳим афзаллиги — уларнинг конструкцияси заводларда серияли тарзда ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу эса қурилиш харажатларини камайтиради, лойиҳани амалга ошириш муддатини қисқартиради ва янги объектларни тезроқ ишга тушириш имконини беради.
Ҳозирги кунда кичик модулли реакторларнинг тўртта асосий тури ривожлантирилмоқда. Уларга енгил сувли реакторлар, тез нейтронли реакторлар, графитли юқори ҳароратли реакторлар ҳамда эритилган тузлар асосида ишлайдиган реакторлар киради.
Экспертларнинг таъкидлашича, SMR технологиясининг ихчамлиги ва модулли архитектураси уларни ташиш ва ўрнатишни анча енгиллаштиради. Шу боис бундай қурилмалар йирик дата-марказлар, саноат объектлари ҳамда ягона электр тармоғига уланиши қийин ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган чекка ҳудудларни электр энергияси билан таъминлашда муҳим ечим сифатида қаралмоқда.
Мавзуга оид
15:25 / 02.07.2026
“Қуёшли хонадон”ларга апрел–май ойлари учун субсидия тўлаб берилди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
09:10 / 07.06.2026