Жаҳон | 21:05 / 06.11.2024
12906
2 дақиқада ўқилади

Доналд Трамп таҳдид қилган шахслар рўйхати тузилди

«Трамп рўйхати»да сайловлардаги рақиблари - вице-президент Камала Ҳаррис, амалдаги президент Жо Байден ва АҚШ 44-президенти Барак Обама ҳам бор.

Фото: Reuters

Politico нашри сайловда ғалаба қозонган АҚШ президенти Доналд Трампнинг турли сиёсатчилар, журналистлар ва тадбиркорларга нисбатан таҳдидли баёнотларининг катта рўйхатини тўплади. Нашр фикрича, Трамп энди рақибларидан қасос олишни бошлаши мумкин.

«Трамп рўйхати»да сайловлардаги рақиблари - вице-президент Камала Ҳаррис, амалдаги президент Жо Байден ва АҚШ 44-президенти Барак Обама ҳам бор.

Йиллар давомида Трамп қуйидаги шахсларга таҳдид қилган:

- 2016 йилги сайловда ўзига ютқазган АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон;

- Meta асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг;

- Сенатнинг собиқ спикери Нэнси Пелоси;

- Ню-Йорк бош прокурори Летисия Жеймс;

- Манҳэттен судяси Артур Энгорон;

- Вакиллар палатасининг собиқ аъзоси Лиз Чейни;

- Махсус маслаҳатчи Жек Смит;

- Манҳэттен округи прокурори Элвин Брэгг;

- ФҚБ собиқ директори Жеймс Коми;

- ФҚБ собиқ махсус агенти Питер Стржок;

- ФҚБ собиқ адвокати Лиза Пейж;

- штаб бошлиқлари қўмитасининг собиқ раиси Марк Милли;

- Жо Байден оиласининг барча аъзолари;

- ўзининг собиқ адвокати Майкл Коэн;

- Politico мухбирлари, муҳаррирлари ва ноширлари.

Трамп турли интервюлари, нутқлари ва ижтимоий тармоқлардаги постларида бу одамларни танқид қилган ва уларни ҳибсга олиш ёки депортация қилишга чақирган.

Масалан, Марк Милли ҳақидаги постида уни Хитой билан алоқадорликда айблаб, «қатл жазосига лойиқ» эканини айтган. Шунингдек, Politico журналистлари ўз манбаларини ошкор қилишдан бош тортгач, улардан кескин норози бўлган.

Мавзуга оид