NOS: Россия ҳакерлари Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қиляпти
Россиялик ҳакерлар бир неча бор сунъий йўлдош эфирини тарғибот контенти билан тўсиб қўйган, шунингдек, сунъий йўлдошлар сигналини, шу жумладан ҳукумат алоқалари учун фойдаланиладиган сигналларни яроқсиз ҳолга келтирган.
Сўнгги бир неча ой ичида Россия Европанинг камида олти сунъий йўлдошини, жумладан, Франциянинг Eutelsat сунъий йўлдошидан тўрттасини ва Люксембургнинг SES сунъий йўлдошини бузиб кирган. Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларини бузиб, уларнинг сигналларини тўсиб қўймоқда ёки уларни тарғибот контенти билан алмаштирмоқда, деб хабар берди 15 ноябр, жума куни Голландиянинг NOS телеканали зарар кўрган компаниялар ўтказган терговга таяниб.
Ҳужумлар мартда бошланган
Охирги қоидабузарлик ноябр ойи бошида содир бўлган ва биринчи носозлик ўтган йилнинг баҳорида қайд этилган, ўшанда Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларидаги BabyTV болалар телеканалининг трансляцияси кутилмаганда Россия тарғиботи, хусусан, ватанпарварлик концертлари акс этган кадрлар билан тўсиб қўйилган эди, деб хабар беради телеканал. Ўша куни худди шундай материаллар Украинанинг FreedomTV телеканали кўрсатувини тўсиб қўйди.
Украина телеканали ҳам, BabyTV'ни ўз ичига олган KPN Дания телекоммуникация концерни ҳам Eutelsat француз компаниясининг сунъий йўлдошидан фойдаланади, дея тушунтиради нидерландиялик журналистлар. Уларнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси билан алоқадор ҳакерлар сунъий йўлдош сигналини тутиб олиб, унинг ўрнини янада кучлироқ сигнал билан алмаштирган, бу «сигнални ушлаб қолиш ҳужуми» деб аталади. Шунга ўхшаш ҳужумлар март ойининг охири ва апрел ойи ўрталарида амалга оширилган ва Россиянинг тарғибот видеолари BabyTV орқали яна эфирга узатилган.
Нидерланд телеканалининг узилиши асоратли зарар бўлган ва ҳужум нишони Украина телевидениеси эди, дея хабар беради телеканал Нидерландия, Франция, Швеция ва Украина расмийларининг баҳоларига таяниб.
Тавсия этамиз
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида
Ўзбекистон | 18:57 / 06.01.2025
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 14:50 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Фан-техника | 13:51 / 06.01.2025
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?
Жаҳон | 11:51 / 06.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Футболнинг ноодатий томонлари: KUN.UZ янги форматдаги каналини тақдим этади
Спорт | 10:07
-
Полшада 18 май куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади
Жаҳон | 21:42
-
Миср Сувайш каналининг янги тармоғини синовдан муваффақиятли ўтказди
Жаҳон | 21:40
-
Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди
Жаҳон | 21:34
Мавзуга оид
13:42 / 03.01.2025
Хитой ҳакерлари АҚШ Молия вазирлиги бўлинмаларини бузиб кирди
14:03 / 01.01.2025
Россияпараст ҳакерлар Франциянинг қатор шаҳарлари сайтларига ҳужум уюштирди
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024