Ўзбекистон | 13:11 / 18.11.2024
1690
1 дақиқада ўқилади

Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади

Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг China-Europe Association for Technical and Economic Cooperation уюшмаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Kun.uz

Бухоро вилояти ва Пешку тумани ҳокимликлари мутасаддилари Хитой томонини ҳудуд салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳалар билан таништирди.

Учрашув якунида Уюшма ва унга аъзо компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил 23-25 ноябр кунлари Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишиб олинди.

Бўлажак сафар давомида Хитой томонидан Бухоро вилоятида амалга ошириш учун тақдим этилган "яшил" саноат парки, умумий овқатланиш сектори учун қадоқлаш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ва Гуандун провинциясининг Зуншан шаҳрида Савдо уйини очиш масаласида музокаралар ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид